Линклар

Бразилия Сноудендан бошпана тўғрисида ариза тушганини инкор қилди


Эдвард Сноуденнинг Россиядаги вақтинча бошпана муддати шу йилнинг августида тугайди.

Эдвард Сноуденнинг Россиядаги вақтинча бошпана муддати шу йилнинг августида тугайди.

Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги 2 июнь куни АҚШ разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Бразилиядан бошпана сўраб мурожаат қилганига доир хабарларни инкор қилди.

Қўшма Штатлар ҳукуматидан қочиб юрган ва ҳозирда Россиядан вақтинча бошпана олган Сноуден 1 июнь куни Бразилия телеканалига берган интервьюсида бу мамлакат ҳукуматига бошпана сўраб, расман мурожаат қилганини айтган эди. Сноуденнинг Россиядаги вақтинча бошпана муддати шу йилнинг августида тугайди.

Бразилия Ташқи ишлар вазири Луис Алберто Фигуередо Сноудендан ҳеч қандай ариза тушгани йўқ, дея маълум қилди. “Агар бундай ариза келса, у кўриб чиқилади. Бундай ариза бизга етиб келгани йўқ”, деди Фигуередо.

АҚШ махфий хизматларининг дунё бўйлаб амалга оширган кузатув дастурлари, жумладан дунё раҳбарлари етакчиларининг телефон суҳбатларини тинлаганига доир маълумотларни ўтган йили ошокр қилганидан бери Сноуден Вашингтон ҳукуматидан қочиб юрибди. Сноуден ошкор қилган маълумотларда АҚШ разведкаси Бразилия Президенти Дилма Руссеф ортидан ҳам кузатгани ошкор бўлгач, у Вашингтонга давлат ташрифини бекор қилган эди.

Айни пайтда, Ҳолливуднинг машҳур режиссёри 2 июнь куни Сноуден ҳақида фильм суратга олиш режаларини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG