Линклар

logo-print
Freedom House ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда айтилишича, Россия ўтган йил давомида собиқ Совет давлатларидаги сиёсий режимларнинг янада репрессивлашишига сабабчи бўлган.

Собиқ коммунистик давлатлардаги демократия вазиятини таҳлил қилиб келаëтган Freedom House ташкилоти “Ўтиш давридаги давлатлар” деб номланган йиллик ҳисоботининг сўнггисини эълон қилди.

Ҳисоботда бу ҳудудлардаги демократик тизимлар аҳволи ёмонлашишда давом этгани ва бу тамойил сўнгги 10 йилдан бери кузатилаётгани айтилади.

Ҳисоботга кўра, ўтган йил давомида собиқ Совет ҳудудида, Болқон давлатларида ва Марказий Европада коррупциянинг кучайиши кузатилган.

Собиқ Совет мамлакатлари сўнгги 10 йил ичида демократик ривожланиш йўлидан кескин оғишгани айтилмоқда.

Шунга қарамай, ҳисоботда Украина ва Қирғизистондаги фуқаровий жамиятнинг 2013 йилдаги фаоллиги юқори баҳоланган.

Ҳисоботнинг Ўзбекистонга тегишли қисмида бу мамлакатда коррупция кенг тарқалгани, матбуот эркинлиги йўқлиги ва фуқаровий жамият хавфсизлик хизматларининг доимий назоратида экани айтилади.

Freedom House 2013 йилда Ўзбекистондаги демократик вазиятни 7 (0 энг демократик¸ 7 энг нодемократик) баллик ўлчов бўйича 6,93 баллга баҳолади.
XS
SM
MD
LG