Линклар

Михаэль Шумахер комадан чиқди


Михаэль Шумахер Формула бир пойгаси бўйича етти марта чемпионликни қўлга киритган.

Михаэль Шумахер Формула бир пойгаси бўйича етти марта чемпионликни қўлга киритган.

Формула бир чемпиони Михаэль Шумахернинг матбуот котиби машҳур пойгачи комадан чиққани ва унга касалхонадан жавоб берилганини маълум қилди. Шумахер 2013 йил охирида чанғида учаётиб, ҳалокатга учраб, боши жароҳатланганидан кейин Франциянинг Гренобль шаҳридаги касалхонада кома ҳолатида қолаётган эди.

Пойгачининг матбуот котиби Сабина Кеҳм: “Михаэль узоқ муддатли реабилитацияни давом эттириш учун Гренобль касалхонасини тарк этди. У комадан чиқди”, дея маълум қилди.

16 июнь куни тушдан кейин Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги Университет шифохонаси матбуот котиби Шумахер муассасага даволаш учун қабул қилинганини билдирди.

Шумахернинг оиласи Лозанна ва Женева ўртасидаги кичик шаҳарчада истиқомат қилади.

45 ёшли Шумахер 29 декабрь куни Альп тоғларининг Франция қисмида чанғи учаётган пайтда йиқилиб тушиб, боши билан тошга урилган эди. Шундан кейин у шифокорлар тарафидан кома ҳолатига туширилган эди.

Шумахер Формула бир пойгаси бўйича етти марта чемпионликни қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG