Линклар

Ироқ ҳукумати кучлари пайшанба куни мамлакатнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводини эгаллаб олган сунний жангариларга қарши амалиётни давом эттирди. Бағоддан 200 километр шимолроқда жойлашган Баижи шаҳридаги заводнинг бир қисми кеча Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи томонидан босиб олинган эди.

Расмийларнинг айтишларича, бош вазир Нури ал-Маликий ҳукумати тарафидаги хавфсизлик кучлари заводнинг катта қисмини назорат қилишда давом этмоқда, лекин Ал-Қойдага алоқадор ИШИД жангарилари билан тўқнашув давом этмоқда.

Лекин Al-Arabiya телеканали намойиш қилган видеода заводдан қора тутун чиқаётгани ва биноларнинг бирида ИШИДга доир қора байроқ ҳилпираб турганини кўриш мумкин.

Ироқ ҳукумати, айни пайтда, жангариларга қарши ҳаводан зарба беришни сўраб, АҚШга қилглан мурожаатига жавоб кутмоқда.

18 июнь куни президент Барак Обама билан учрашган АҚШ Сенати республикачилар етакчисига кўра, Оқ уй раҳбари Ироқда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш учун конгрессдан рухсат сўраш эҳтиёжи йўқлигини айтган.
XS
SM
MD
LG