Линклар

Жорий йилнинг ўтган беш ойи мобайнида GM Uzbekistan Россияда 20888 дона автомобиль сотди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга камдир.

Европа бизнеси ассоциацияси Автомобилсозлар қўмитаси маълумотларига кўра, май ойида корхона Россияда 3519 дона автомобиль сотган, бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан 1 фоизга кам.

Агар 2013 йилнинг январь-май ойларида GM Uzbekistan корхонасининг Россия автомобил бозоридаги улуши 2,2 фоизни ташкил қилган бўлса, бу йил бу улуш 2 фоизга тушиб қолган.

Жорий йилнинг май ойига келиб Ўзбекистонда чиқарилган автомобиллар сотилиш ҳажми бўйича Россияда 17-ўринни эгаллаган.

Бироқ GM Uzbekistan маҳсули бўлган автомобиллардан бирортаси ҳисобот чорагида энг кўп сотиладиган 25 автомобиль сафидан жой ололмаган. Аввалги йилларда ўзбек автосозлари чиқарган Нексия ва Матиз автомобиллари бу рейтингдан тушмай келган.
XS
SM
MD
LG