Линклар

Тошкентда яна автобусдан ёнғин чиқди


2013 йилнинг 15 мартида ёнган автобуслардан бири.

2013 йилнинг 15 мартида ёнган автобуслардан бири.

Тошкентнинг “Чорсу” бекатида яна бир автобусдан ёнғин чиқди.

Ўзбекистон матбуотининг 23 июнь куни хабар беришича, Навоий кўчасида жойлашган мазкур бекатда 89-йўналишдаги Mersedes Benz Connecto Low Floor русумидаги автобус ёна бошлаган. Автобус ичидаги йўловчилар зудликда эвакуация қилинган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ва махсус хизматлар ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум эканини билдирган.

Ўтган бир неча ой мобайнида Тошкентда Mersedes Benz Connecto Low Floor русумидаги автобусларда ёнғин чиққани ҳақида ўзбек матбуоти бир неча маротаба хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG