Линклар

АҚШ Европа ва Яқин Шарқдаги баъзи аэропортларда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқчи


АҚШ режалари террор таҳдиди билан боғлиқ.

АҚШ режалари террор таҳдиди билан боғлиқ.

АҚШ расмийлари Европа ва Яқин Шарқдаги Америкага тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширадиган аэропортларда хавфсизлик чоралари кучайтирилишини билдирди.

АҚШ Ички хавфсизлик котиби Жеҳ Жонсон 2 июль куни қилган чиқишида “яқин кунлар ичида” тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди. Лекин расмий айнан қайси аэропортларда қандай чоралар кўрилишини аниқлаштирмади.

АҚШ эълон қилган режалар террорчи ташкилотлар аэропорт хавфсизлик воситалари аниқлай олмайдиган портловчи мосламалар, жумладан, йўловчининг танасига жарроҳлик йўли билан имплантация қилинадиган портловчи моддаларни ишлаб чиқараётгани хусусидаги хавотирлар билан боғлиқ.

Жонсоннинг айтишича, хавфсизликка доир таҳдидлар ўрганилганидан кейин Транспорт хавфсизлиги маъмуриятига "Қўшма Штатларга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширадиган хориждаги муайан аэропортларда кучайтирилган хавфсизлик чораларини тадбиқ қилиш" тўғрисида топшириқ берилган.

Ички хавфсизлик департаментининг шахси сир қолиши шарти билан гапирган мулозими гап Яқин Шарқ ва Европадага аэропортлар ҳақида кетаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG