Линклар

Президент қизи Тошкентда меҳрибонлик уйини очиб берди


Лола Каримова-Тиллаева эри Тимур Тиллаев билан.

Лола Каримова-Тиллаева эри Тимур Тиллаев билан.

Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Тошкентда қайта таъмирдан ўтказилган меҳрибонлик уйининг очилиш маросимида қатнашди.

Бу ҳақда Каримова-Тиллаеванинг расмий сайтида хабар қилинмоқда. Тадбирда президентнинг кенжа куёви Тимур Тиллаев ҳам қатнашгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, таъмирдан ўтказилган меҳрибонлик уйининг умумий майдони 2,5 гектарни ташкил қилади ва у ерда 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган 200га яқин бола тарбияланади.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги вакили Лола Каримова-Тиллаева бошқарадиган “Сен етим эмассан” жамғармаси мамлакатдаги қаровсиз қолган болаларга ҳомийлик қилиш билан шуғулланади. Каримова-Тиллаева мазкур жамғармани, жумладан, ўзи ва эрининг хусусий бизнесидан тушадиган маблағ ҳисобидан молиялашини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG