Линклар

АҚШ дипломати Афғонистон президентлигига даъвогарларни коалиция тузишга чақирди


Афғонистон президентлиги Абдуллар Абдлулла ва Ашраф Ғани ўртасида талаш бўлмоқда.

Афғонистон президентлиги Абдуллар Абдлулла ва Ашраф Ғани ўртасида талаш бўлмоқда.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Жэймс Доббинс ўзаро низолашаётган Афғонистон президентлигига номзодлар мамлакатнинг иккига бўлиниб кетиши олдини олиш мақсадида коалицион ҳукумат тузишлари керак, дея баёнот берди.

Bloomberg агентлигининг хабар қилишича, Доббинс бу фикрни 9 июль куни Вашингтонда Осиё Жамияти ташкилотининг конференциясида билдирган. “Афғонистонда бир ғолиб ҳаммасига эга бўлади қабилидаги тизим” ишламайди, дея таъкидлаган АҚШ дипломати.

У шунингдек, “самарали ҳукумат бошқаруви учун барча жиҳатларни ўз ичига олувчи миллий муроса ҳукумати керак, деб ҳисоблаймиз”, дея қўшимча қилган.

7 июль куни Афғонистон президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилиниши ортидан номзодлар Абдуллар Абдлулла билан Ашраф Ғани ғалаба қилганлик даъвоси билан ўзаро жанжаллашмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, Ғани бир миллионтага кўпроқ овоз олган, лекин Абдулла овоз бериш натижалари қалбакилаштирилганини таъкидлаб, ғолибликка даъво қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 11 июль куни юзага келган бўҳронни муҳокама қилгани Кобулга сафар қилиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG