Линклар

Қамчиқ довонидан ўтадиган 19 километрлик темир йўл туннелини Хитой қурмоқда


Марказий Осиёдаги энг узун туннель Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолглан қисми билан боғловчи Қамчиқ довонини кесиб ўтади.

Марказий Осиёдаги энг узун туннель Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолглан қисми билан боғловчи Қамчиқ довонини кесиб ўтади.

Ўзбекистонда Фарғона водийсини Тошкент билан боғловчи темир йўл туннель қурилмоқда. Умумий қиймати 455 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи лойиҳани Хитойнинг “China Railway Tunnel Group” амалга оширмоқда.

Умумий узунлиги 19,2 километрни ташкил қиладиган “Ангрен-Поп” темир йўл туннели Марказий Осиёда энг узун туннель бўлиши айтилмоқда.

Хитойнинг Женьминь Жибао агентлигига кўра, 2013 йилнинг сентябрида бошланган лойиҳанинг 2016 йил 1 августида якунланиши кутилмоқда.

Хабарда айтишича, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзе “Ангре-Поп” туннели икки мамлакат ўртасидаги энг йирик лойиҳа экани ва Хитйнинг бутун Марказий Осиё минтақаси билан иқтисодий алоқалари мустаҳкамланишига ҳисса қўшишини қайд этган.

Марказий Осиёдаги энг узун туннель Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолглан қисми билан боғловчи Қамчиқ довонини кесиб ўтади. Ҳозирда водий вилоятларини мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи темир йўл қатнови Тожикистон ҳудудидан ўтади.

XS
SM
MD
LG