Линклар

Сид Янишев ҳимояси Тошкент шаҳар прокурорига мурожаат ҳозирлади


Ўзбекистонлик таниқли журналист Саид Абдураҳимов (Тахаллуси: Сид Янишев) адвокати Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди қарори устидан Тошкент шаҳар прокурорига шикоят ҳозирлади.

21 июль куни Жиноят ишлари суди кассация тартибида журналист аризасини кўриб чиқди ва журналистга 9 миллион 600 минг сўм жарима солиш ҳамда унинг видео-аудео техникасини мусодара қилиш ҳақидаги ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Адвокати Полина Браунерг Озодлик билан суҳбатда суд ҳукмини асоссиз, деб билиши ва Тошкент шаҳар прокурорига ариза ҳозирлаганини айтди.

- 5 август куни прокуратурага аризани топшираман. Шикоят аризаси тайёр. Сидга нисбатан маъмурий жавобгарлик айблови мутлақо асоссиз равишда қўйилган. Ҳатто, шаҳар суди маҳкамага журналистни таклиф қилмади. Бу мутлақо ноқонуний ҳаракатдир, - деди адвокат Полина Браунерг.

Шу йилнинг 28 июнида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Жиноят ишлари суди Сид Янишев тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик мустақил журналист Саид Абдураҳимовни юз минимал ойлик миқдорида жаримага тортган.

Журналистга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси - "Фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш" ҳамда 184-моддаси - "Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш" моддалари асосида айбдор, топилган.

XS
SM
MD
LG