Линклар

logo-print

МДҲ Статистика қўмитаси тарқатган хабарга кўра¸ Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ўсиши 2014 йилнинг биринчи ярим йилида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8.1 фоизни ташкил этган. Бу эса¸ ҳамдўстлик ҳудудидаги энг баланд кўрсаткичдир.

Саноат ўсиши бўйича энг ëмон кўрсаткич Украинада қайд этилган ва бу йилнинг биринчи олти ойи давомида саноат кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан 4.7 фоизга камайган.

МДҲ Статистика қўмитаси ҳисоб-китобига кўра¸ саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичлари Қозоғистонда 0.4 фоизга¸ Беларусда 1 фоиз¸ Озарбайжонда эса 2.4 фозига қисқарган.

МДҲнинг аксар давлатларидаги инфляция кўрсаткичи бўйича ҳам ўз ҳисоб-китобини эълон қилган Статистика қўмитаси¸ Туркманистон ва Ўзбекистондаги бу вазиятга оид рақамларни тақдим этмаган.

Ўзбекистон расмий тизимлари мамлакат иқтисодий ўсишининг жаҳондаги баланд даражада қолаëтганини иддао қилиб келаëтганига қарамай¸ мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси тушиб бормоқда.

4 август куни Британиядаги The Economist нашри эълон қилган ҳисоботга кўра¸ 2014 йилга келиб Ўзбекистон аҳолисининг 76.7 фоизи қашшоқликда яшамоқда.

XS
SM
MD
LG