Линклар

Сешанбадан буён Исроилнинг Ғазо секторида уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида фаластинлик 20 нафар киши ҳалок бўлди, камида 120 нафари жароҳатланди.

Фаластин томони маълумотига кўра, қурбонлар орасида 3 аёл ва 9 бола ҳам бор.

Исроил томони ҳаво ҳужумларида фақат ҲАМАС жанггарилари жойлашган ҳудудлар нишонга олинганини таъкидлаб келмоқда.

Сулҳ битими кеча Ғазо томонидан Исроил ҳудудига бир неча ракета отилгач бузилди. Бунга жавобан Исроил ҳаво кучлари ҳужумларни бошлаб юборди.

Шундан сўнг Миср воситачилигида Исроил ва Фаластин ярашув музокаралари бўлаётган Қоҳирадан Исроил делегацияси чақириб олинди.

8 июлдан буён Ғазода давом этаётган жанговар амалиётлар оқибатида икки мингдан зиёд фаластинлик ва 67 исроиллик ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG