Линклар

logo-print

Бугун Ўзбекистонда мустақилликнинг 23 йиллиги нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан кеча Тошкентда ўтказилган тантанали маросимда нутқ сўзлаган президент Ислом Каримов ўзбекистонликларни қутлаб, мустақиллик йилларида мамлакат эришган ютуқлардан баҳс этди.

Каримовга кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 180 миллиард долларлик сармоя ўзлаштирилган, бунинг 60 миллиарди хорижий инвестициялар бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон президенти ўтган 23 йил мобайнида мамлакат аҳолиси сони 10 миллионга кўпайиб, бугунги кунда 31 миллиондан ошиб кетганини қайд этди.

Ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокидаги байрам тантанаси якунида Ислом Каримов яна рақсга тушди, аммо бу гал тантаналарни ўзи учун видеотасвирга олиб ўтирадиган Гулнора Каримова томошабинлар орасида кўринмади.

XS
SM
MD
LG