Линклар

logo-print

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботида.

Ташкилотнинг 4 сентябрь куни эълон қилган суициднинг олдини олиш бўйича ҳисоботида 10 йил давомида тўпланган маълумот таҳлил қилинган.

Унга кўра, йилига ўртача 800 минг киши ўз жонига қасд қилади ва суицид 15 дан 29 ёшгача бўлганлар ўлимига сабаб бўлган иккинчи етакчи омилдир.

Ҳисоботда, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳоллари 70 ёшдан юқори бўлганлар орасида энг кўп учраши ва суициднинг 75 фоизи кам ёки ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлиши айтилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўқ отар қурол ва заҳарли химикатларга чеклов қўйиш ҳамда суицидни камайтиришга қаратилган миллий стратегияни қабул қилиш фойда беришини айтади.

XS
SM
MD
LG