Линклар

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича Давлат қўмитаси АҚШ Давлат департаментининг дунёдаги диний эркинликка бағишланган навбатдаги йиллик ҳисоботининг Ўзбекистонга оид қисми “ҳақиқатга зид келиши ва сиёсийлаштирилгани” тўғрисида баёнот тарқатди.

9 сентябрь куни ўзбек матбуотида эълон қилинган баёнотда айтилишича, мамлакатда 16 диний конфессияга мансуб 2236 диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда, давлат уларнинг Конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўз мажбуриятларини бажармоқда.

Баёнотда, шунингдек, Дин ишлари бўйича Давлат қўмитаси жуда қийинчилик билан уюштирилган “Евангилия насроний баптистлари черковлари кенгаши” вакиллари билан ўтказилган расмий рўйхатдан ўтиш юзасидан музокаралар натижа бермаётгани ҳам қайд этилган.

АҚШ Давлат департаменти дунёдаги диний эркинликка бағишланган навбатдаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни диний эркинликлар бўғилаётган мамлакатлар қаторига қўшган эди.

XS
SM
MD
LG