Линклар

Ўзбекистонда аҳоли сони 31 миллионга яқинлашиб қолди


Тошкент бозорларидан бири.

Тошкент бозорларидан бири.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолиси 210 минг кишига кўпайиб, 30 миллион 702 минг 800 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади.

Қўмита маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда аҳолининг 50,9 фоизи шаҳарларда, 49,1 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Қайд этилишича, биринчи ярим йилликда мамлакатда 296 минг 800 бола дунёга келган, бу 2013 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 24 мингга кўпдир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Мустақиллик байрамида эълон қилган рақамлардан фарқ қилади. Каримов 31 август кунги чиқишида Ўзбекистон аҳолиси 31 миллиондан ошганини иддао қилган эди.

Айни пайтда жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 72 минг киши ҳаётдан кўз юмган, бу эса 2013 йилнинг шу даври билан қиёсланганда 2 мингга кўп.

Шунингдек, Ўзбекистондаги никоҳни қайдга олиш идораларида биринчи ярим йилликда 107 минг 800 та никоҳ ва 14 минг 400 ажралиш қайдга олингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG