Линклар

Ўзбекистон бош прокуратураси “оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб” тариқасида президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова номи аралашган жиноий иш терговига оид айрим тафсилотларни очиқлади.

Бош прокуратура Гулнора Каримова уюшган гуруҳ аъзолари бўлган Рустам Мадумаров ва Нурмуҳаммад Содиқовга кўмаклашиш йўлида маъмурий пишангларни ишга солган бўлиши мумкинлигига ишора қилади.

Прокуратура вакилларига кўра, бу ерда гап давлат активларини сунъий равишда пасайтирилган баҳода сотиб олганлик, уларни ўзлаштирганлик ва талон-тарож қилганлик ҳамда бошқа молиявий-иқтисодий фирибгарликларни содир этганлик ҳақида бормоқда.

Прокуратура бу иш Европа давлатларида очилган Гулнора Каримовага алоқадор ишга дахли йўқлигини, унинг “мустақил характерга эга” эканини урғулаган.

XS
SM
MD
LG