Линклар

logo-print

Нью – Йорк суди 23 сентябрь куни Усaма бин Ладиннинг куёви ва Ал-Қоиданинг матбуот котиби бўлган Сулаймон Абу Ғайтни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Абу Ғайт террорчилик фаолиятида айбдор деб топилди. Бироқ Қувайтда имомлик қилган Абу Ғайт ўзига билдирилган айбловларни инкор этди ва у фақат диний масалалар билан шуғулланганини билдирди.

Сулаймон Абу Ғайт Нью-Йоркда 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг Ал-Қоиданинг “овози”га айланган эди. Абу Ғайт тасвирланган видеолардан бирида, у АҚШга нисбатан самолётлар ёрдамида қилинадиган ҳужумлар давом этишини билдирган.

XS
SM
MD
LG