Линклар

Қозоғистоннинг 2022 йилги Қишқи Олимпиадага мезбонлик қилиш имкониятлари кекнгайди


Норвегия молиявий муаммолар туфайли 2022 йилда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиадага мезбонлик даъвосидан воз кечди.

Олимпиадага мезбонлик қилишни истаган номзод давлатлар рўйхатида энди фақат Қозоғистоннинг Олмаота ҳамда Хитойнинг Пекин ва Чжанцзякоу шаҳарлари қолди.Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Аввалроқ Стокгольм (Швеция), Краков (Польша) ва Львов (Украина) ҳам Қишки олимпиадага мезбонлик қилиш фикридан қайтган эди.

2022 йилги Қишки Олимпиада пойтахти сифатида қайси шаҳар танлангани Халқаро Олимпия қўмитасининг 2015 йил 31 июлда Куала-Лумпур (Малайзия)да бўлиб ўтадиган сессиясида эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG