Линклар

Обама “Исломий давлат” ҳаракатлари юзасидан ташвиш изҳор қилди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

14 октябрь куни 20 давлат ҳарбий мулозимлари олдида чиқиш қилган АҚШ президенти Барак Обама “Исломий давлат” гуруҳи томонидан Суриянинг Кобани шаҳри қамал қилинишидан чуқур ташвишда эканини ва Қўшма Штатлар бу ҳудудга ҳаво зарбаларини беришда давом этишини билдирди.

Обама мазкур гуруҳнинг Ироқдаги Анбар вилоятида амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳам ташвиш изҳор қилди.

Обаманинг бу баёноти Вашингтондан унча узоқ бўлмаган Эндрюс ҳарбий-ҳаво базаси конференц-залида янгради.

АҚШ президенти “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларига қарши олиб борилаётган кампания узоқ давом этиши мумкинлигини эътибордан соқит қилмади. Айни пайтда “бу гуруҳ эндиликда минтақа ва дунёга аввалгидек катта хавф туғдирмаётгани”ни урғулаган Обама АҚШ ва иттифоқчилари уни батамом йўқ қилишни мақсад қилмаётганини ҳам қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG