Линклар

logo-print

Қамоқдаги мухолифатчи Жуманиёзов оғир аҳволда Сангородга етказилди


Сиёсий маҳбус Нураддин Жуманиёзов.

Сиёсий маҳбус Нураддин Жуманиёзов.

Қанд касали бўлган қамоқдаги ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Нураддин Жуманиёзов оғир аҳволда Тошкентдаги Сангород деб аталадиган маҳбуслар шифохонасига олиб келинган. Бу ҳақда Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси хабар тарқатди.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари маркази муассисларидан бири бўлган 66 ёшли Нураддин Жуманиёзов жорий йил бошида одам савдосида гумонланиб, қўлга олинганди. Шу йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди уни 8 йилу 9 ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Жуманиёзовнинг сафдошлари унга нисбатан жиноий айбловлар уйдирилгани ва у сиёсий фаолияти туфайли қамалганини таъкидлаб келадилар.

XS
SM
MD
LG