Линклар

Ҳукумат Ўзбекистон иқтисодини яна 8 фоизга ўстирмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати келаси йили мамлакат Ялпи ички маҳсулоти яна 8 фоизга ўсишига оид навбатдаги башоратларини эълон қилди.

Олий Мажлис қуйи палатасининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғини якунларига кўра пайшанба куни эълон қилинган ҳисобот тафсилотларини РИА Новости агентлиги эълон қилди.

Ҳужжатдан келтирилган маълумотларга кўра, “келаси йили ЯИМ 8 фоизга, саноат маҳсулотлари 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 фоизга, капитал сармоялар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши кўзда тутилмоқда”.

Ўзбекистон расмийлари иддаосига кўра, жорий йилда ЯИМ ҳажмининг ўсиши 8,1 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги 10 йил давомида эълон қилиб каладиган рақамларга кўра, мамлакат иқтисоди йилига ўртача 8-9 фоизга ўсади.

Лекин Ўзбекистон иқтисоди нисбатан ёпиқ бўлгани ва ҳукумат иддаоларини текширишнинг имкони бўлмагани боис, мустақил иқтисодчилар бу рақамларни шубҳа остига олиб келади.

XS
SM
MD
LG