Линклар

Афғонистон президентининг илк хорижий сафари Саудий Арабистонига бўлди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Ўтган ойдан Афғонистон президенти лавозимига киришган Ашраф Ғанининг биринчи хорижий сафари Саудий Арабистонига бўлди.

26 октябрь куни афғон маҳаллий газеталари Ашраф Ғанининг эҳром кийган ҳолда Мадинадаги масжидда ибодат қилаётгани акс этмиш фотосуратини чоп қилдилар.

Суадий Арабистони расмий ахборот агентлиги Афғонистон президенти Ар-Риёдда ворис шаҳзода Салмон бин Абдулазиз билан музокаралар олиб боргани, томонлар икки қардош мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилганлари ҳақида хабар тарқатди.

Афғонистон президенти матбуот хизмати 25 октябрь куни ёйинлаган маълумотномада Ашраф Ғани йилнинг исталган фаслида адо этиш мумкин бўлган Умра ибодатига чоғланганини айтган.

Афғонистон президентининг навбатдаги чет эл сафари 28-31 октябрь кунлари Хитойга бўлиши кутилмоқда. У ерда Ашраф Ғани Хитой лидери Си Цзинпин ҳамда Афғонистонни тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган инвесторлар билан учрашмоқчи.

XS
SM
MD
LG