Линклар

logo-print

Бокуда мухолифатчилар сиёсий маҳбуслар озод этилиши талаби билан намойиш ўтказди


Бокудаги мухолифат намойишидан лавҳа, 2014 йилнинг 9 ноябри.

Бокудаги мухолифат намойишидан лавҳа, 2014 йилнинг 9 ноябри.

Якшанба куни Бокуда Озарбайжон демократик кучлари миллий кенгаши расмийларнинг фуқаролик жамияти вакилларига босимига қарши намойиш ўтказди.

Шаҳар стадионига йиғилган тадбир иштирокчилари фуқаролик жамияти фаолларининг ҳибсга олиниши юзасидан норозилик билдирдилар ва сиёсий маҳбуслар озод этилишини талаб қилдилар.

Сўнгги ойларда Озарбайжонда бир неча фаол ҳибсга олинган. Улар орасида қўпорувчилик ҳаракатида айбланган ҳуқуқ ҳимоячиси, Тинчлик ва демократия институти директори Лайло Юнус ва унинг эри Ориф Юнусов ҳам бор. Бу маҳбусларнинг тарафдорлари айблов сиёсий характерга эга, деб ҳисоблайдилар.

Озарбайжонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан қатор халқаро ташкилотлар ҳам ташвиш изҳор қилиб келадилар.

XS
SM
MD
LG