Линклар

logo-print

Германия ташқи ишлар вазири Украина шарқида вазият жиддийлаётганидан ташвиш билдирди


Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер Украина шарқида вазият ёмонлашаётганидан огоҳлантириб, барча томонлар, жумладан, Россия ҳам 5 сентябрь куни имзоланган битимга амал қилиши лозим, дея баён қилди.

Штайнмайер 10 нобярь куни Козоғистон пойтахти Остонада қилган чиқишида “афсуски, вазият яна жиддийлашди. Менимча, можаронинг барча томонларини, шу жумладан Россияни, Минск протоколи шартларига амал қилишга чақиришимиз керак”, дея таъкидлади.

Кеча Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назоратида қолаётган ҳудудларда қўшин ва ҳарбий машиналар карвони ҳаракат қила бошлаганидан хавотир билдирган эди.

Якшанба куни Донецк вилоятида яна отишмалар рўй берди.

XS
SM
MD
LG