Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғда ҳарбий вертолёт уриб туширилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди


Тоғли Қорабоғ яқинида Озарбайжон ҳарбийлари томонидан Ми-24 вертолёти уриб туширилди. Маълумотларга кўра, вертолёт қулатилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 12 ноябрь куни тушдан кейин Арманистон Қуролли кучларига тегишли бўлган Ми-24 томонидан отилган ўққа жавоб ўти очгани, натижада вертолёт уриб туширилганини билдирди.

Айни пайтда ўзини Тоғли Қорабоғ республикаси деб эълон қилган ҳудуд вакиллари вертолёт озарбайжонликлар томонидан ўқув парвози пайтида уриб туширилганини иддао қилмоқда.

Тоғли Қорабоғ Арманистон билан Озарбайжон ўртасида бу ҳудуд учун жанг бораётган 1991 йили ўзини Бокудан мустақил деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG