Линклар

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвалнинг декабрь ойи бошида Тошкентга бориши кутилмоқда.

Давлат департаменти тарқатган хабарда айтилишича, биринчи бор Ўзбекистонга бораётган мулозим икки давлат ўртасидаги йиллик анъанавий маслаҳатлашувларга бошчилик қилади.

Унинг Тошкентда юқори мартбалари мулозимлар билан учрашиши ҳам айтилди. Аммо, айнан кимлар билан учрашиш ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ниша Бисвалнинг бу сафари 23 ноябрьдан 5 декабргача давом этади ва бу муддат орасида у Ҳиндистон, Непал, Бангладеш, Ўзбекистон ва сўнгида Швейцарияга боради.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида йилда бир маротаба бўладиган иккитомонлама маслаҳатлашувлар 2009 йилнинг охиридан буён олиб борилмоқда. Бу мулоқотларнинг аввалгиси ўтган йилнинг декабрида Вашингтонда ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG