Линклар

“Эхо Москвы” журналистлари ижтимоий тармоқларда қоидаларга амал қилишга мажбур бўлади


Россиянинг “Эхо Москвы” радиоси раҳбарияти ўз ходимларининг ижтимоий тармоқлардаги иштирокини белгилаб берувчи қоидалар устида ишлаётганини билдирди. Россиянинг энг оммабоп радиоканали журналистларидан бири ўз Twitter саҳифасида мунозарали ёзув қолдирганидан кейин “Эхо Москвы”нинг катта қисмига эгалик қиладиган давлат ширкати радио таҳририятига босим ўтказа бошлади.

“Эхо Москвы” журналисти Леся Рябцева 24 ноябрь куни Озодликка берган суҳбатида бунга доир қоидалар ишлаб чиқлаётганини тасдиқлади. Рябцеванинг айтишича, бу қоидалар давлатга қарашли Газпром Медиа ширкати қошидаги бошқа матбуот воситаларида ишловчи журналистларга ҳам тааллуқли бўлади.

6 ноябрь куни Газпром Медиа раҳбари Михаил Лесин “Эхо Москвы” журналисти Александр Плюшчевни ишдан ҳайдаш ҳақида буйруқ берган эди. Бунга журналист ўзTwitter саҳифасида Кремль маъмурияти раҳбари Сергей Ивановнинг ўғли Александр Иванов ўлими борасида қолдирган ёзуви сабаб бўлди. Лесин кейинчалик ўз буйруғини бекор қилди.

Жорий қилиниши кутилаётган қоидалар Россия журналистлари тарафидан ғазаб билан кутиб олинди. Журналистлар охир-оқибат бундай қоидалар барча матбуот воситаларига қўлланиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG