Линклар

Ғарб санкцияларидан Россия 40 миллиард доллар зиён кўради


Россия молия вазири Антон Силуанов.

Россия молия вазири Антон Силуанов.

Ғарб санкциялар жорий этиши ортидан Россия иқтисоди 40 миллиард доллар зарар кўради. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов Россия ҳукумати қошидаги Молия академиясида ўтган анжуманда маълум қилди.

“Биз геосиёсий санкциялар туфайли йилига 40 миллиард доллар, нефть баҳосининг 30 фоизга арзонлаши туфайли эса 100 миллиард долларгача йўқотишимиз мумкин”, деб билдирди вазир.

Ғарб Кремль расмийларини шу йилнинг мартида Қримни аннекция қилганликда ва Украинадаги вазиятни мураккаблаштираётганликда айблаб,бир қатор санкцияларни жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG