Линклар

Россия одам савдосида айбланаётган ўзбекистонликни Тошкентга топширди


Россия Бош прокуратураси одам савдосида айбланиб қўлга олинган Бекжон Худойқулов Тошкентга экстрадиция қилинганини билдирди.

Расмий маълумотда айтилишича, Худойқулов 2012 йилда Ўзбекистонда ватандошига иш топиб беришни ваъда қилган ҳолда Россияга олиб келган ва Новосибирскда уни Озарбайжон фуқароларига қул қилиб сотиб юборган.

Мазкур иш бўйича тергов олиб борган Россия полицияси Худойқуловни Новосибирскда қўлга олган. Россия Бош прокуратураси эса Ўзбекистон сўровидан сўнг Худойқуловни Тошкентга экстрадиция қилиш ҳақида ноябрь ойида қарор чиқарган.

XS
SM
MD
LG