Линклар

Муҳожиратдаги ўзбекистонликлар учун танишув сайти ташкил қилинди


АҚШда истиқомат қилаётган собиқ ўзбекистонликлар томонидан Ўзбекистонда ўсиб, катта бўлган қизларга уйланиш талаби ошиб бораётгани туфайли махсус танишув сайти ташкил қилинди. CA-News нашрининг ICT.news агентлигига таяниб хабар қилишича, Meetmeuz.com сайтида талабгорлар, дунёнинг исталган нуқтасидане туриб, ўз қаллиғини топиши мумкин.

Лойиҳа муаллифлари Интернет порталида қолдирилаётган ҳар бир анкета текширилиб, уларнинг ортида турган шахслар ҳақиқийлиги ва оила қуриш ниятлари жиддийлиги кафолатланмоқда.

Интернет сайтига оила қуриш ниятида кирган фойдаланувчилар шахсини сир сақлаш чораларини кўрилгани айтилмоқда.

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик хотин-қизларнинг чет элга, айниқса Жанубий Корея ва Европа мамлакатлари фуқароларига турмушга чиқиши ҳолатлари кўпайган.

Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетаётган ўзбекистонлик йигитлар сони ҳам ошаётгани боис ўзбек қизларининг муҳожир ватандошларига турмушга чиқиш имконияти ҳам пайдо бўлаётган кўринади.

XS
SM
MD
LG