Линклар

Афғонистон ва Покистон толибларга қарши ҳужумларни мувофиқлаштиради


Афғонистон ва Покистон ҳарбийлари икки давлат чегара ҳудудларида жойлашган толиблар манзилгоҳларига қилинадиган ҳужумларни мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Бундай қарор 23 декабрда Афғонистон пиёда қўшинлари штаби бошлиғи, генерал Шермуҳаммад Каримий, Покистон генерали Раҳил Шариф ва NATOнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони, америкалик генерал Жон Кэмпбел иштирокида Равалпиндида ўтган учрашув чоғида қабул қилинган.

Мазкур учрашув Покистоннинг Пешовар шаҳридаги мактаблардан бирига жанггарилар томонидан ҳужум қилинганидан бир ҳафта ўтиб ўтказилди. Жанггарилар ҳужумида мактабда бўлган 140дан ортиқ одам, асосан ўқувчилар ҳалок бўлган эди.

23 декабрда ўтган учрашувда Афғонистон ҳарбийлари чегара ҳудудидаги Дангам шаҳрида 12 кун давомида ўтказилган ҳарбий амалиёт пайтида 150 жанггари ўлдирилгани ва юздан ортиқ жанггари яралангани ҳақида маълумот берди.

XS
SM
MD
LG