Линклар

logo-print

Ўзбекистон Афғонистон билан чегараларини қўрқилашни кучайтирди


Ўзбекистон Афғонистон билан бўлган чегараларини қўриқлашни кучайтирди. Бу ҳақда 7 январь куни Ўзбекистон расмийларига таянган ҳолда Москвадаги “Новости” агентлиги хабар тарқатди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг чегараларни қўриқлаш қўмитаси расмийси агентликка чегарада“Оператив маълумотлар Афғонистон ҳукумати назоратида бўлмаган ҳарбий гуруҳлар концентрацияси кўпайганини кўрсатмоқда”, деб маълумот берган.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси 137 километрни ташкил қилади. “Афғонистон таҳлилчилар тармоғи” гуруҳининг билдиришича, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси энг кучли тарзда қўриқланадиган ҳудуддир.

Бундан аввалроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Афғонистоннинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегараларидажанггари гуруҳлар тўпланаётгани ҳақида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG