Линклар

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси хориждан юборилаётган посилкаларни мамлакат ичкарисига киргизишни вақтинча тўхтатди.

6 январдан бошлаб DHL, FedEx, Atlantic Express каби хусусий почта хизматлари орқали хориждан жўнатилган посилкаларни божхона омборхонасидан чиқармай қўйди.

Ушбу хизматлардан олинган маълумотга кўра, посилкаларни тўхтатиш борасида олдиндан огоҳлантирилмаган.

Ҳозирда фақат Ўзбекистон Почтаси хориждан посилкаларни олдингидай олишда давом этмоқда.

Божхона ходимлари хориждан посилкалар тўхталишини ушбу тизим бўйича янги меъёрлар ишлаб чиқарилаётгани билан изоҳлади.

XS
SM
MD
LG