Линклар

logo-print

"Ўролмон"ларнинг асосий қисми ўзбекистонлик қозоқлардир


"Ўролмон"га қозоқ полицияси томонидан бериладиган гувоҳнома.

"Ўролмон"га қозоқ полицияси томонидан бериладиган гувоҳнома.

Қозоғистонга 1991 йилдан сўнг кўчиб келган этник қозоқларнинг 61,5 фоизи Ўзбекистондандир.

Бу ҳақда 16 январь куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, 1991 йилдан бери “Ўролмон” дастури асосида Қозоғистонга бошқа давлатлардан 1 миллионга яқин қозоқ кўчиб келган. Уларнинг 14,3 фоизи Хитойда, 9,3 фоизи Монголияда, 6,8 фоизи Туркманистонда,4,6 фоизи Россиядан келган этник қозоқлардир.

Бугунги кунда “ўролмон”лар Қозоғистон аҳолисининг 5,5 фоизини ташкил қилмоқда. Расмий хабарларда айтилишича, Қозоғистон аҳолиси сони 17 миллион 400 минг кишига етган.

XS
SM
MD
LG