Линклар

logo-print

Петербургда ўзбек муҳожирининг жасади ўрмонга ташлаб юборилгани аниқланди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги корхоналардан бирининг раҳбари иш жойида ҳалок бўлган ўзбекистонлик 21 ёшли Темур Асадовнинг жасадини ўрмонга олиб бориб ташлашга розилик берганликда айбланмоқда.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг “Питер ТВ” га таянган ҳолда хабар беришича, ўзбекистонлик муҳожир ўтган йилнинг 17 октябрида пресс ускунасининг тагида қолиб ҳалок бўлган. Воқеа жойига Тез ёрдам ва полицияни чақириш ўрнига муҳожирнинг мажақланган жасади ўрмонга олиб бориб ташланган. Жасад 19 октябрь куни топилган.

Корхона директоридан шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган.

XS
SM
MD
LG