Линклар

logo-print

Ўзини "Донецк Халқ республикаси" (ДХР) деб эълон қилган гуруҳ томонидан бошқариладиган ҳудудларда мобилизация бошланди.

ДХР вакили Эдуард Басуринга кўра, фақат "кўнгилли"ларга ҳарбий чақирув эълон қилинган.

Айирмачилар раҳбари Александр Захарченкога кўра, "кўнгилли"лар сони 100 минг киши бўлади.

Жорий йил январь ойи охирида Украина ҳукумати мамлакат ҳудудида қисман мобилизация эълон қилди. Расмий Киев ҳарбий чақирувни Россиянинг агрессив ҳаракатлари боис "ҳудудий яхлитликка таҳдид" бўлаётгани билан изоҳлаган.

XS
SM
MD
LG