Линклар

АҚШ фуқароси Крейг Стивен Хикс шимолий Каролина университети ётоқхонаси олдида уч нафар мусулмон талабани отиб ўлдирганликда айбланмоқда.

Полициянинг 11 февраль куни хабар беришича, 46 ёшли қотилнинг қурбонлари бўлган университет талабаси, 23 ёшли Шадди Баракат, унинг хотини 21 ёшли Ёсур Муҳаммад, Ёсурнинг синглиси, 19 ёшдаги Разон Муҳаммад Абу Салҳа АҚШ инсонпарварлик ёрдами дастури доирасида АҚШда яшаган.

Полицияга кўра, Хикс автомобил қўйиш жойини талашиб, талабаларни отиб ташлаган. Маҳаллий суд эҳтиёт чораси сифатида гаров эвазига озод этмасликни таъкидлаган ҳолда Хиксни 4 мартгача ҳибсда сақлаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Мусулмон фаоллари Хикс талабаларни диний нафрат асосида отиб ўлдирган бўлиши мумкин, деган тахминни ҳам тергов жараёнида ўрганишни талаб қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG