Линклар

logo-print

Иорданияда “Мусулмон биродарлар” ҳаракати лидерларидан бири қамалди


Иордания суди “Мусулмон биродарлар” ҳаракати раҳбарларидан бирини Бирлашган Араб Амирликларининг исломий ташкилотлар фаолиятини тақиқлаш қарорини танқид қилгани учун 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Маълумотларга кўра, “Мусулмон биродарлар” ҳаракати раис ўринбосари Закий Бани Рушайд “”қироллик ва хорижий давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказиши” мумкин бўлган хатти-ҳаракатда айбланган.

Рушайд Фейсбукдаги ўз саҳифасида БАА “Мусулмон биродарлар” ҳаракати дохил 80 га яқин исломий гуруҳни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш билан АҚШ ва Исроил манфаатларига хизмат қилаётганини ёзганидан кейин ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳибсга олинганди. БАА тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритган тузилмалар орасида “Ал-Қоида”, “Исломий давлат” гуруҳи ва бошқалар бор.

Иорданияда амалдаги ҳокимиятга мухолифатда бўлган “Мусулмон биродарлар” ҳаракати эл орасида катта дастакка эга.

XS
SM
MD
LG