Линклар

logo-print

17 февраль куни берилган расмий баёнотда Киев расмийлари оташкесим битимига қарамасдан Дебальцевода жанглар давом этаётганини билдирди.

Украина Мудофаа вазирлигига кўра, шаҳарда сепаратчилар илгариламоқда ва баъзи аскарлар сепаратчилар томонидан сазойи қилинган, баъзилари эса ҳибсга олинган. Аммо, Киев аскарларнинг каттагини қисми асир олингани ҳақида рус матбуоти берган хабар ва айирмачилар тарқатган баёнотларни тасдиқламади.

Айни пайтда оташкесмга риоя қилаётганини даъво қилаётган Украина ҳарбийлари ва россияпараст қўшинлар фронт линиясидаги оғир қуролларни қайтаришга шошилмаётир.

Украина ҳарбийлари Дебальцево яқинидаги позицияларига қарши тараф ўтган тунда 15 марта ҳужум қилгани, айирмачилар эса Киев ҳарбийлари 17 марта ҳужум қилганини даъво қилиб, битим шартини бажаришдан бош тортмоқда.

Минскда эришилган келишув асосида томонлар 15 февралдан бошлаб, икки ҳафта ичида фронт чизиғидаги оғир қуролларни ортга қайтариши керак. Аммо, томонлар бир-бирини тўхтовсиз ҳужум уюштиришда айблаб, битимга тўлиқ амал қилмаётир.

XS
SM
MD
LG