Линклар

logo-print

Украина шарқидаги, жумладан Дебальцеводаги ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши лозим, дейилади ЕХҲТнинг Махсус мониторинг гуруҳи раҳбари Эртўғрул Апақаннинг тилга олинган халқаро ташкилот расмий сайтида эълон қилинган баёнотида.

Халқаро кузатувчилар Дебальцево шаҳрига ҳеч қандай тўсқинликсиз бориш имкони яратилишини талаб қилмоқда, бироқ томонлар уларнинг хавфсизлигини зиммасига олмаяпти.

Апақан сепаратчиларни ҳарбий ҳаракатларни давом эттираётганликда айблади.

Украина президенти Петро Порошенко Дебальцеводаги воқеаларни “Минск келишувига қилинган ҳужум”, деб атади.

Украинанинг БМТдаги вакили Юрий сергеев Россияни Минск келишувига риоя қилмаётганликда, сепаратчиларни қўллаб-қувватлаётганликда яна бир бор айблади.

Минскда эришилган келишув асосида томонлар 15 февралдан бошлаб, икки ҳафта ичида фронт чизиғидаги оғир қуролларни ортга қайтариши керак. Аммо, томонлар бир-бирини тўхтовсиз ҳужум уюштиришда айблаб, битимга тўлиқ амал қилмаётир

XS
SM
MD
LG