Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ўз давлати исломга қарши эмас, балки ислом динини бузган шахсларга қарши урушаётганини билдирди.

18 февраль куни Оқ уйда экстремизмга қарши кураш масаласида ўтказилган йиғилишда сўзлаган Обама: “Биз ислом билан жанг қилмаяпмиз, биз исломни бузиб талқин қилаётганларга қарши уруш ҳолатидамиз”, деб айтган.

Обама: “Ҳеч қандай дин террорчилик учун масъул эмас. Зўравонлик ва террор учун масъулият одамлар зиммасида”, деб билдирди. Шунингдек, АҚШ президенти “Исломий давлат” гуруҳи раҳбарларини диний етакчилар эмас, балки “террорчилар раҳбари” деб ҳисоблашини маълум қилди.

Обама ўз сўзида “ҳимоясиз одамларга нисбатан зўравонлик ислом ва мусулмонларни ҳимоя қила олмайди, балки ислом ва мусулмонларга зиён етказади”, деб таъкидлади.

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ҳам бир неча маротаба Америка исломга қарши уруш ҳолатида эмас, деб баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG