Линклар

Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш ҳолатлари камайди


Сепаратчиларнинг танки Донецкдан Новоазовскка қараб кетмоқда. 24 февраль куни олинган сурат.

Сепаратчиларнинг танки Донецкдан Новоазовскка қараб кетмоқда. 24 февраль куни олинган сурат.

Украина шарқидаги махсус амалиётлар ўтказилаётган зонада ўт очишни тўхтатиш режими бузилиш ҳолатлари сўнгги икки кун ичида кескин камайган. Бу ҳақда Махсус амалиётлар ўтказиш штаби вакиллари хабар қилди.

Ўтган тунда Мариуполь, Луганск ва Донецк йўналишларида Украина ҳарбийлари ўққа тутилгани қайд этилмади.

Айни пайтда баъзи аҳоли пунктлари ўққа тутилаётгани тўғрисида хабар қилди Махсус амалиётлар ўтказиш штаби матбуот маркази.

Сўнгги бир кеча-кундузда сепаратчилар Дебальцево яқинидаги Попасная қишлоғини замбараклар ва миномётлардан 15 марта ўққа тутди.

Кеча Украина ҳарбийлари сепаратчиларнинг Широкино аҳоли пунктига қилган навбатдаги ҳужумини қайтарди.

“Ахборот қаршилиги” гуруҳи мувофиқлаштирувчиси Дмитрий Тимчукдан олинган хабарга кўра, Марьинки, Песков, Авдеевка, Опитний аҳоли пунктларидаги украин позициялари ўққа тутилган.

XS
SM
MD
LG