Линклар

Москва суди украин учувчиси Надежда Савченкони ҳибсда қолдирди


Н. Савченко суд мажлисида тергов изоляторида туриб видео орқали иштирок этди

Н. Савченко суд мажлисида тергов изоляторида туриб видео орқали иштирок этди

Москва шаҳар суди украин учувчиси Надежда Савченконинг ҳибс муддати узайтирилганини қонуний, деб топди.

Шундай қилиб, Савченко адвокатларининг ўз мижозига Тергов изоляторида сақлашдан бошқа ҳар қандай эҳтиёт чораси қўллашга оид сўрови рад этилди.

Адвокат Илья Новиков суд мажлисида мижози Надежда Савченконинг айбсиз эканлигини исботловчи далилларни тақдим этди.Унинг айтишича, Луганск шаҳри атрофи ўққа тутилган пайтда Савченко асирда бўлган.Прокуратура вакилларига кўра, Савченко иши қонун доирасида олиб борилмоқда ва унинг саломатлиги уни ҳибсда сақлаш учун етарлидир.

Ҳибсда сақланаётган Надежда Савченко ноқонуний қамоққа олинганидан норозилик билдириб 13 декабрда очлик эълон қилган ва у ўз акциясини ҳануз давом эттирмоқда.

Россия томони украин учувчисини Луганскда россиялик икки журналист ўлимида айбламоқда.

Надежда Савченко ўзига билдирилган айбловни рад этмоқда ва уни россияпараст исёнчилар ўғирлаб, Россияга олиб келганларини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG