Линклар

logo-print

Нью-Йоркда "Исломий давлат"га қўшилмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик қўлга олинди


Нью - Йоркнинг Бруклин мавзесида ФБР Ўзбекистоннинг икки ва Қозоғистоннинг бир нафар фуқаросини қўлга олди.

Бруклинда яшаб келган Ўзбекистон фуқаролари - 24 ёшли Абдурасул Жўрабоев, 30 ёшли Аброр Хабибов, қозоғистонлик 19 ёшли Ахрор Саидаҳметов “Исломий давлат” гуруҳига молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганликда ва Туркия орқали Сурияга ўтиб “Исломий давлат” гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбланмоқда.

Саидахметов 25 февраль куни Истанбулгаучиб кетмоқчи бўлаётганида Кеннеди аэропортида қўлга олинган. Жўрабоев 29 март куни Истанбулга учиб кетиши керак бўлган. Хабибов эса Саидахметовнинг “Исломий давлат” гуруҳига қўшилиши учун керакли бўлган ҳаражатларни ўз зиммасига олганликда гумонланмоқда. У ярим тунда Флоридада қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг айбдорлиги исботланса ҳар бири 15 йилгача қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG