Линклар

logo-print

Жорий йилда ҳажга Ўзбекистондан 5200 киши боради.17-24 февраль кунлари Саудия Арабистонига сафар қилган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга қайтгач мана шундай маълумот тарқатди.

Хабарда айтилишича, 23 февраль куни Ҳаж ишлари вазирлигининг Жидда шаҳридаги қароргоҳида 2015 йилги ҳаж мавсумини тартибли ўтказиш бўйича шартнома баённомаси имзоланди. Шартномада Ўзбекистондан келадиган ҳожилар сони 5200 киши этиб белгиланди.

Ўзбекистон делегацияси ўтган ҳаж мавсумини тартибли ва юқори даражада ўтказишда кўрсатилган ёрдам учун Саудия Арабистони Ҳаж вазирлигининг барча идора ва вакилликларига миннатдорчилик билдирди.

XS
SM
MD
LG