Линклар

logo-print

Обама: АҚШ Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралардан чиқиши мумкин


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама, агар Теҳрон билан мақбул битимга келинмаса, Қўшма Штатлар Эрон ядровий дастури бўйича музокаралардан чекинишини билдирди.

8 март куни телевидение орқали ҳавога узатилган интервьюсида Обама Эрон билан тузиладиган ҳар қандай битим ғарб мамлакатларига Теҳрон атом қуролида эга бўлишга ҳаракат қилмаётганини текшириб кўриш имконини бериши лозимлигини таъкидлади.

“Агар улар бизни алдамоқчи бўлган тақдирда ҳам, бизда бунга нисбатан чора кўриш учун етарлича вақт бор”, деди Барак Обама.

Эрон ядровий дастури бўйича Ғарб мамлакатлари ва Теҳрон ўртасидаги битим юзасидан томонлар март ойи охиригача якуний қарорга келишлари лозим. Аммо шу пайтгача ҳам томонларнинг муаммога ёндошувидаги ихтилофлар бартараф қилинмагани айтилади. Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи 15 март куни бошланиши керак.

Ғарб Теҳрон ядровий қурол устида иш олиб бораётганини иддао қилаётир. Эрон эса ўз дастури тинчлик мақсадларида амалга оширилаётганини айтиб, бу иддаоларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG