Линклар

Россия ва Жанубий Осетия ўртасидаги интеграция келишуви танқидга олинди


Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва Жанубий Осетиянинг айримачи раҳбари Леонид Тибилов.

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва Жанубий Осетиянинг айримачи раҳбари Леонид Тибилов.

Россия ва Грузиянинг айирмачи минтақаси ўртасида имзоланиши кутилаётган келишув Вашингтон ва Брюссел тарафидан танқидга олинди.

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутассаддиси Федерика Могерини 17 мартда эълон қилинган баёнотида Россия ва Жанубий Осетия ўртасидаги “иттифоқдошлик ва интеграция” келишуви “Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини очиқчасига бузиши”ни билдирди.

Интеграция келишуви Россия президенти Владимир Путин ва Жанубий Осетиянинг айримачи раҳбари Леонид Тибилов тарафидан 18 март куни Москвада имзоланиши кутилмоқда.

Могерини бундай келишувнинг имзоланиши минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни кучайтиришга қаратилган ҳаракатларга путур еткашини айтди.

АҚШ давлат департаменти матубот котиби Жен Псаки Вашингтон бугун имзоланиши кутилаётган ҳужжатни ҳам, ўтган йили Грузиянинг яна бир айирмачи ҳудуди бўлмиш Абхазия билан имзоланган шу каби келишувни ҳам тан олмаслигини билдирди.

Псака АҚШ ҳукумати Грузиянинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлишини айтди.

Россия 2008 йилда Грузияга қарши 5 кун давом этган урушдан сўнг Жанубий Осетия ва Абхазия минтақалари мустақилигини тан олган эди.

XS
SM
MD
LG