Линклар

logo-print

АҚШ разведкаси раҳбари эронликларни ядро қуроли яратишга уриниш оқибатидан огоҳлантирди


АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Бреннан Қўшма Штатлар Эроннинг ядро қуроли яратишига монеълик қилиши мумкинлиги ва эронликлар ядро қуроли яратишга уринадиган бўлсалар, бунинг оқибати улар учун жиддий бўлишини билишларини билдирди.

22 март куни Fox News телеканали орқали чиқиш қилган Бреннан Эрон ядро қуролига эга мамлакатга айланмаслиги учун АҚШда кўплаб воситалар борлигини таъкидлади.

Эрон ва жаҳоннинг олти қудратли давлати вакиллари Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш эвазига унинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш учун анчадан бери музокара ўтказиб келади ва улар бу борада жорий йил 31 мартигача бир битимга келишлари лозим.

Теҳрон ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб келади. Бироқ Ғарб давлатларида Теҳрон бу дастурдан ядро қуроли ишлаб чиқиш учун восита ўлароқ фойдаланиши мумкин, деган хавотир бор.

Жон Бреннан иддаосича, эронликлар ядро қуроли ишлаб чиқишга ҳаракат қилаётган-қилмаётганини текшириб кўриш учун АҚШ разведкасида энг яхши режа ва имкониятлар мавжуд.

XS
SM
MD
LG